
Ғуломжон Ёқубов, Фарруҳ Зокиров, Шерали Жўраев,
Юлдуз Усмонова, Насиба Абдуллаева, Зулайҳо Бойхонова...Кучлилар орасига
яна бир кучли қўшилди! Озодбек Назарбеков. Бироқ, юқорида номи тилга
олинган "халқ артист”ларининг ҳеч бирига насиб этмаган омад ва
муваффақиятлар Назарбеков ҳаётида содир бўлди десак, на "пахта қўйиш”,
на кўкларга кўтариб мақташ бўлур...Бу айни ҳақиқат! Тўғри, Озодбек улар
каби ёниб куйлай олмагандир? Улар каби овози ҳам йўқдир? Улар каби дунё
ҳам кезмагандир?...Бироқ, эришмоқчи бўлганлари томон вақтидан илгари,
етмоқчи бўлганларига барвақтроқ илдамлади десак ҳам хато бўлади... Ўзи
келди! Унинг орзулари юриб эмас, югуриб келди! Пешонаси ёрлақаган деб
шундайларни айтса керак! Нуфузли байрам тантаналарида қўшиқларининг
икки маротабалаб жаранг сочиши...бошқаси ҳақида эса гапирмай ҳам! Клип
яратиб, уззукун эфирни ҳам бировлар чўнтагини тўлдириб турган юзлаб
хонандаларга ҳам шундай омаднинг, агар у моддият бўлса бир зарраси,
даврий бўлса, бир они насиб этса, ҳеч бўлмаса нимадир содир бўларди!
Яратганнинг иродасига ким қарши чиқа олган! Тақдирнинг кулгани, омад
қушининг қўнгани узоқ йиллар мана шундай роҳатли дамларни насиб
айлайверсин, Назарбеков!
Жасур
|