MUBORAK JUMA, 2025.07.18, 18:24
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ШОУ-Бизнес
SMS YUBORISH
QIZIQARLI
MP3 KO`CHIRISH
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
Веб-Мастер
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QO`SHIQ MATNI
IZOHLAR VA SMSLAR
SEVGI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
ISLOM
TANLOV
Психология
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Ноябрь » 18 » 4 asos!
05:30
4 asos!
 Муборак жумада ажойиб бир мавзуга қўл ургим келди. Мағлубиятларимиз сабабларини ўзимиздан ахтариб топа олмагач, четдан ахтаришга киришдим. Бошқа нима қила олардик, тўғрими? Айни паллада футболимиз музлаб турган афсальт йўлга ўхшайди. Яхшиси юрмаган маъқул, сирғалиб кетиш мумкин. Қуёшли ҳавони кутишдан бошқа илож йўқ. Бошқа йўл ахтармоқ керак.
Кўпчилик ҳафтанинг энг асосий баҳси Қозонда бўлади, деган тахминда эди. Шундай бўлди ҳам. Икки ҳафта олдин "қайнаб турган қозон”да, яъни "Камп Ноу”да шов-шув кўтарган қозонликлар бу воқеа тасодиф эмаслигини исботлашлари керак эди. Менимча, исботлашди. Испаниядан ташриф буюрган 50 га яқин журналист жим бўлиб қолишди. Златаннинг ўйин аввалида гол ура олмаганини ҳисобга олмасак, "Барса” бу кеча голга тортадиган ҳақиқий вазият ярата олмади. Қайтанга "Рубин” учрашув охирида каталонияликларни "кўмиб” ташлаши мумкин эди. Бухаров Гвардиолани аяди. Аяди!
Месси ўйиндан олдин матбуот анжуманида одоб билан бир гапни айтганига эътибор қаратдим: "Кўпчилик бизни тасодиф туфайли ютқазиб қўйди, дейишяпти. Йўқ, "Рубин” ҳаққоний ғалаба қозонди Каталонияда. Чунки икки гол урдими, урди! Биз ура олмадикми, ура олмадик. Шундай экан, ЧЛда ҳар қандай рақибдан жиддий қаршилик кутиш мумкинлигини ҳис қилиб ўйнаш зарур. Тактика масаласида эса майда-чуйда нарсаларга эътибор қаратишимиз кераклиги ойдинлашиб қолди”. Одоб юзасидан айтилган гапларга ўхшайди, а, барибир?! Йўқ, Лео ҳақиқатан ҳам чўчиган экан. Учрашув гарчи Қурбон оғага осон кечмаган бўлса ҳамки, кўпроқ каталониялик юлдузларга қийин кечиши аниқроқ эди. Хуллас, бугунги мақоламизда "Рубин” кечаги ўйини билан нималарни исботлашга киришганини айтмоқчи эдим. Барчамиз учун асқотадиган фикрлар... 1. Биринчи навбатда ўйинга бўлган эътибор юксак бўлса, натижа ҳам шунга яраша бўлишини исботлади! "Барселона” ўз уйида тасодифан ютқазиб қўйди, деб ҳисоблаган тақдиримизда ҳам, бу баҳсга юз фоизга жиддий қарай олмаслиги аниқ эди. Чунки "Барса” кейинги икки учрашувдан қандайдир фоиз очко олишига барибир ишонади. Бунақа кайфиятда жамоа юз фоиз имконият даражасида ўйнай олмайди. "Рубин” эса аксинча. Бу гуруҳни ўлим гуруҳи деб турган ҳам айнан киевлик ва қозонлик ўйинчилардир. Улар ҳар бир учрашувда нимадир қилиш зарурлигини билиб ўйнамоқдалар. Табиийки, хоҳиш ва истак юз фоиз шкалага кўтарилиб кетса, ҳар қандай рақибни ер тишлатса бўлади. 2. Иштиёқнинг кучлилиги! Дунёда умумий бир қонун бор: Бир нарсани мағлуб этиш учун ўшандан юқорироқ рағбат кўрсатиш керак. "Рубин” ушбу гуруҳда тактика томондан ё ҳужумнинг эвазига ғалаба қозона олмаслигини биларди. Бу жамоа ҳужумкор футбол намойиш этса, қайтанга тўп ўтказиб юбориш эҳтимоли бор эди. Киевдаги ўйинда шундай бўлган, эсингизда бўлса! "Интер” билан ҳам, "Барса” билан ҳам қозонликларнинг асосий эътиборлари ҳимояга қаратилди. Ҳатто "Интер” дарвозаси олдида ҳужумлар ёмғирини ёғдираётганида ҳам Қурбон Бердиев ҳимоячиларнинг орқага қайтишларини қаттиқ талаб қилиб туравергани ёдимизда. Демак, бундоқ гуруҳда кўп масалани ўйин томонидан эмас, ИШТИЁҚ томонидан ҳал қилиш керак эди. Қўлида тасбеҳчасини ушлаб олган Қурбон оғамиз бу борада руҳшунос эканлиги барчага аён. Руҳий далда бера олса, йигитлар ўлиб-тирилиб ҳаракат қилиб беришларини билади. Иштиёқ деган туйғу ўз бўйини юз фоизга кўрсатиб берса, турган гапки жамоа зафар қучиши мумкин. "Рубин” буни уддалади ва ҳар доим ҳам тажриба ҳамда юлдузлар бригадаси ғалаба қозонвермаслигини исботлади. 3. Имкониятдан тўлиқлигича фойдаланиш. "Рубин” аслида ёмон жамоа эмас. Яъниким, бошқа гуруҳда бўлса, анча ҳужумкор ўйин кўрсатиши мумкин эди. Бироқ, тақдир тақозоси билан ЕЧЛнинг энг кучли гуруҳига тушиб қолди. Бундай пайтда жамоанинг олдида иккита йўл пайдо бўлади: Биринчиси, бор имкониятини ишга солиб, асосий эътиборни ҳимояга қаратади ва имкон топдим дегунча ҳужумга ўтади. Иккинчиси ҳам шу. "Рубин” шу икки ишни қилди. Ўтган мавсумдаги "МЮ” ва "Реал” жамоалари қилган хатони такрорламади. "Челси”га тақлид қилди. Манчестерликлар финалда, қироллик клуби эса эль классикода "Барса”га қарши ҳужумкор футбол таклиф қилишди. Ҳар қарши ҳужумга ўтганида қўрқинчли йиртқичга айланадиган Гвардиола жамоасига бундай ўйин кўрсатиш, катта ҳисобдаги мағлубиятни бўйинга илиш билан баробар эди. Фергюссон финал бўлганлиги учун шу қарорга келганди, "Реал” эса ўша куни ғалаба қозонмаса, Испания чемпиони бўла олмаслиги учун мажбурий ҳолда ҳужум тактикасини танлади. Натижа бир хил бўлди. Марказда ўйновчи Месси-Хави-Иньесталар иккала жамоани кўмиб қўя қолишди. "Челси” эса ўзидан кучлироқ ва ҳужум қилишни Бразилия термаси каби яхши кўрадиган рақибга қарши ҳимояда ётволиб ўйнашдан уялмади. Уялмагани учун жуда хунук услубда бўлса ҳам яхши натижани қўлга киритди. Тўғри, Иньеста охирида гол уриб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди, бироқ бутун ўйин лондонликларнинг асаббузар тактикалари Гвардиолани берк кўчага қамаб қўйганини кўрдик. Хуллас, Қурбон оғамиз ўзида боридан фойдаланиш ақли расолар иши эканлигини англаб етганди. "Барселона”дек шиддатли жамоага қарши бошқа илож йўқлиги учун, шу услубни маъқул кўрди ва натижада шов-шов қаҳрамонига айланди. 4. Юқоридаги учта асосий шартни бажарган одам энди илоҳиёт масалаларига қаттиқ қарайверсаям бўлади. Ҳаммасини Яратувчининг ҳукмига қолдириши тўғри бўлади. Қурбон Бердиев бутун дунёга мана шу туйғу барибир муқаддас бўлиб қолажаклигини кўрсатиб берди. Ўз йўлининг барча нарсадан устун эканлигини қалбан ҳис қилган мураббий ўз ишларини бажариб бўлиб, сабабият ишларини амалга оширгач, натижани эгасидан кутди. Эгаси берди. Қурбон Бердиевга берди. Икки ўйинда ўнга яқин дарвоза тўсинига теккан тўплар ушбу ҳолатга мисол бўла олади (Эътибор беринг, 4 деган рақамни яхши кўрганимиздан шу рақамда тўхтаб қолдик. Тушунгандирсиз "намёк”ни?!)
Мана шу 4 та асосий жиҳатларни бажариб, ҳаддан ташқари кучли ёвни мағлуб этиш мумкинлигини кузатдик. Биз кўпинча терма жамоамизни ва клубларимизни ютқазиб бўлишгач, аслида кучли эдилару, негадир ютқазиб қўйишяпти, деб рўкачлар узатишга ўрганганмиз. Аслида кучли эмасмиз. Мабодо кучли бўлдик, деб ҳам тасаввур қилганимизда, бизни мағлуб этаётганлар юқоридаги 4 та олтин қоидаларга амал қилишади ва шу боис ғалаба қозонишади. Ўйинга қаттиқ эътибор қаратишади, очко заруриятини ҳис қилишади, сўнг юқори бир рағбат билан тайёргарлик кўришади. Ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш этишади ва 4-амални бажаришади. Энди тушунгандирсиз, нега ютқазишимизни. Бизда на эътибор бор, на юқори рағбат бор ва на иштиёқ. Тўртинчиси бордир, бироқ юқоридаги уччаласи бажарилмаса, тўртинчиси наф бермаслигини тарих сўзласин. Юртимиз тарихи сўзласин.
Қурбон оғамиз Гус Хиддинкдан ўрганган 3та амалига ўз йўлидаги 4-амалини қўшиб, бутун дунёни ҳайрат кўчасига таклиф қилди. Биз ҳам Бердиевдан шу нарсаларни ўрганиб, кейинги мусобақаларда тадбиқ этсак, аминманки, ўзбек футболи жар ёқасидан ўзининг нурли ўтмишига қайтади. Раҳмат, Қурбон оға! Хайрулло Ҳамидов

Категория: ISLOM | Просмотров: 1015 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Ноябрь 2009  »
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    30
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz