Главная » 2010»Декабрь»2 » 2018 йилда Жаҳон чемпионати Россияда бўлиб ўтади!
19:42
2018 йилда Жаҳон чемпионати Россияда бўлиб ўтади!
Ҳозиргина Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 2018 ва 2022 йилларда Жаҳон
чемпионатини қабул қилиб оладиган мамлакатларнинг номи маълум. Бунда
Англия, Россия, Испания ва Португалия қўшма аризаси ҳамда Бельгия ва
Голландия кўшма аризалари кўриб чиқилди. Умумий тақдимот маросига кўра,
Англия олдинда кетаётган эди. Россия эса иккинчи ўринни олиб турганди.
Испания ва Португалия қўшма аризасини ҳам қўллаб-қувватлаш учун кўплаб
таниқли инсонлар келишди. Бельгия ва Голландия қўшма "заявка"си гарчи
имкониятлари жудаям кам бўлсада, уларни қўллаб-қувватлаш учун Жаҳон
футболининг мана-ман деган шахслари ташриф буюришганди.
Барча
номзод давлатлар ўзларига берилган 30 дақиқали вақт ичида борларини
ўртага ташлашди. Россия делегацияси учун белгиланган вақт 10 дақиқага
чўзилиб кетди. Андрей Аршавиннинг чиқиши кўпчиликда ижобий тассурот
уйғотди. Шундан сўнг, барча номзодлар навбати билан ўзларининг
чиқишларини тугатишди. тақдимот маросими тугагач ФИФА ижроқўм аъзолари
ёпиқ эшиклар остида овоз бериш маросимини ўтказишди. 22 овознинг
барчаси тарозига солинди. Якуний натижага кўра, 2018 йил мундиали
Россия мамлакатида ўтадиган бўлди.