"Бўрилар” фильмининг 3-фасли суратга олиб бўлинди. Режиссёр Зебо Наврўзова. Картина мавзуси ҳар галгидек ёшлар ҳаёти ҳақида. Уларнинг муаммолари, ҳаёти, ташфишлари имкон қадар қизиқарли воқеалар асосида кўрсатилади. Айни пайтда монтаж ишлари давом этяпти. "Бўрилар”, "Бўрилар-2. Қувғин”. Учинчи фасл қандай номланиши ҳозирча номаълум. Муҳими, янги йилда премъера қилинажак ушбу фильм ёшларни қизиқтиришида. *** Акбар Бектурдиев "Жазо” ва "Сўнгги лаҳза” фильмлари орқали яхши режиссёр сифатида танилди. Ёш режиссёрнинг навбатдаги картинаси Болливудда суратга олиняпти. Фтльм ҳозирча номланмаган. Бироқ, бош рол ижрочилари тайин. Фаррух Сойипов ва Жаҳонгир Позилжонов. Фильмда ошиқлар маъшуқаси ролида Ҳиндистоннинг машҳур актрисаларидан бири талқин этади. Фильмнинг юртимиздагши суратга олиш ишлари "Caravan cinema” компанияси зиммасида. *** "Тоҳир ва Зуҳра”-2. Мирмақсуд Охунов режиссёрлигида ушбу фильм жонкуяри, севимли кулгу устаси Обид Асамов. У ҳам муаллиф, продюсер, ҳомий ва бош қаҳрамондир! "Отасининг дода киноси” ишчи номи билан суратга олинган фильм деярли тайёр. Фпқат, Обид ака премъера 2010 йилда бўлишини хоҳлаяпти. Маълумотларга қараганда, "Тоҳир ва Зуҳра”-2 йилнинг энг машҳур фильми бўлади! Чунки, кино ва мусиқа оламрнинг энг йирик вакилларини йиққандан кейин...
|