Главная » 2009»Август»30 » Тож Маҳал Рамазонда фақат мусулмонлар учун очиқ бўлади
10:16
Тож Маҳал Рамазонда фақат мусулмонлар учун очиқ бўлади
Муборак Рамазон ойида муҳташам Тож Маҳал фақат ҳиндистонлик мусулмонлар учун, таровеҳ намозлари учун очиқ бўлади. Олий суднинг қарорига кўра, Тож Маҳалда кечқурунлари таровеҳ намозлари ўқиладиган бўлди.
Рамазон ойи давомида аждодларимиз бунёд этган бу муҳташам сарой фақат мусулмонлар учунгина очиқ бўлади. Масжидга кираётганлар дарвозада рўйхатга олиниб, уларга махсус рухсатномалар бериладиган бўлди, деб хабар қилади "Ислам для всех". Бу ерга таровеҳ намозини адо этиш учун келаётган минглаб мусулмонлар бу улкан ва гўзал масжидда намоз ўқиш имконияти берилганидан қувончларини яшира олмаяптилар. «Тож Маҳалга илк бор қадам қўйишимиз. Биз бу ерга келиб, Аллоҳга сажда қилаётганлигимиздан бахтиёрмиз. Бу – Аллоҳ Таолонинг неъматидир», - дейди Тож Маҳалга таровеҳга келган Абдуррауф исмли йигит. У дунё аҳлини қойил қолдирган бу муҳташам саройда, улуғ ватандошимиз – ҳазрати Бобур авлодлари қурдирган меъморчилик санъати дурдонасида покланиш ойи - муборак Рамазон ойида таровеҳ намозини адо этаётгани учун ўзини бахтиёр ҳис этмоқда.