Uzreport.com сайтининг хабар беришича, «Пахтакор» футбол клуби «Билайн» Бизнес («Unitel» МЧЖ ва «Buzton» МЧЖ ҚК) билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.
Бу борадаги музокаралар шу йилнинг март ойидан бери олиб бориларди. «Unitel» МЧЖ Тошкент регионал филиали ходимлари клуб раҳбарлари билан бир-неча бор учрашишди. Бунинг оқибати ўлароқ, клуб раҳбарияти ва футболчилари компания хизматидан фойдаланадиган бўлишди.