“Пахтакор” – “Бунёдкор”. Финални Исмоилов бошқаради ПФЛ расмий сайтининг хабарига кўра 8 август куни “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувини ФИФА рефериси Марат Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Унга ён чизиқларда Алексей Миронов ва Маъмур Саидқосимовлар кўмаклашадилар. Заҳирадаги ҳакам вазифасини Бахтиёр Тоғаев бажарса, тажрибали Раҳим Мўминов шу куни назоратчи сифатида иш олиб боради. Эслатиб ўтамиз, Марат Исмоилов ушбу жамоалар ўртасидаги ўтган йилги Кубок финалини ҳам бошқарганди. Ўзбекистон Кубоги, финал 8 август (шанба) “ПАХТАКОР” – “БУНЁДКОР” Бош ҳакам: Марат Исмоилов Ён чизиқ ҳакамлари: Алексей Миронов, Маъмур Саидқосимов Захирадаги ҳакам: Бахтиёр Тоғаев Назоратчи: Раҳим Мўминов
|