Давралар оралиғида "Пахтакор" жамоасида юз бераётган янгиликлар билан таништиришда давом этамиз. Айни пайтга келиб, бир қатор футболчилар бошқа жамоалар таркибида кўрикдан ўтишяпти ва баъзилари иккинчи даврани ижара асосида ўтказишади. Ислом Иномов ва Ренат Байрамов мавсумнинг қолган қисмини “Андижон” сафида ўтказадиган бўлишди. Ушбу футболчилар андижонликларга ижарага берилди. Мирзакамол Камолов ва Бекзод Каримов ҳам “Андижон”даги фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, яна уч футболчи – Аҳрол Рисқуллаев, Садриддин Абдуллаев ва Ҳайдар Пирназаров бошқа клублар машғулотларида иштирок этмоқда. Рисқуллаев ва Абдуллаев Хитой суперлигаси клубларида кўрикдан ўтаётган бўлишса, Пирназаров “Қизилқум” машғулотларида иштирок этмоқда.