
Статистика |
XOZIR SAYTDA 7 MEXMON 7 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2009 » Июнь » 11 » TEST
|
ТАНАНГИЗ ЧИДАМЛИМИ?

Инсон танаси ўз-ўзини ҳар хил микроблар ва бактериялардан ҳимоя қила олиши лозим. Инсон танасидаги чидамлилик даражаси жигар, тери ва бошқа органлар фаолиятига таъсир ўтказади. Ушбу берилаётган тест сизнинг танангизнинг чидамлилик даражаси қай даражада эканлигини аниқлашга кўмак беради, деб ўйлаймиз.
1. Сиз об-ҳаво ўзгарганини тезликда сезасизми? Кўпинча кайфиятингиз йўқ ва чарчоқ ҳолатда бўласиз ва доимо ётиб ухлагингиз келадими?
Ҳа, ҳар доим - 9 балл, баъзида — 6, жуда кам ва ҳеч қачон — 0.
2. Вақти-вақти билан узоқ мулоқотда бўла олмайсиз ва узоқ давом этадиган суҳбатларни ёқтирмайсиз.
Ҳа — 10, баъзан — 5, жуда кам ҳолларда — 0.
3. Ўз вақтида ухлашга ётган бўлсангиз ҳам ўзингизни чарчагандай ҳис қиласизми?
Камдан-кам — 2, тез-тез — 5, ҳар доим ўзимни ўта чарчагандай ҳис қиламан — 9.
4. Сизни бирор иш ва гап билан бутунлай чалғитиш мумкинми?
Ҳа — 8, баъзида — 4, кам ёки ҳеч қачон — 0.
5. Меҳмонларга боришни ёқтирмайсиз, уйда ўтиришни хуш кўрасиз. Уйда ҳеч нарса билан шуғуллангингиз келмайди.
Ҳар доим — 10, баъзида — 5, ҳеч қачон бундай бўлмайди– 0.
6. Вақти-вақти билан ҳеч бир сабабсиз йўтал тутадими?
Ҳа — 7, баъзида — 5, ҳеч қачон — 0.
7. Спорт билан шуғулланасизми?
Доимий равишда — 0, баъзида — 3, ҳеч қачон — 9.
2 ДАН 28 БАЛЛГАЧА: Ўзингизни табриклашингиз мумкин! Танангизнинг чидамлилик даражаси ҳавас қиларли ҳолатда. Шундай яшашда давом этаверинг.
28 ДАН 57 БАЛЛГАЧА: Сизнинг танангизнинг чидамлилик даражаси қониқарли аҳволда, лекин унда камчиликлар ҳам йўқ эмас. Шунинг учун зарарли одатларни ташлаб, кўпроқ соғлом турмуш тарзи билан яшашингиз, витаминли овқатлар тановвул қилишингиз лозим.
57 ДАН 85 БАЛЛГАЧА: Тезлик билан шифокор кўригига боринг ва соглигингизни текширтиринг.
|
Категория: Тесты |
Просмотров: 1213 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|