"Аватар” кинокартинаси бу қадар оммалашади,
деб ҳатто фильм режиссёри ҳам кутмаган бўлса керак. Қисқа муддат ичида 1
миллиард долларни жаҳон кинопрокатидан йиққан бу картинани ҳатто давлат
раҳбарлари ҳам томоша қилишга вақт топишди! Куни кеча АҚШ президенти Барак
Обама ҳам оиласи билан биргаликда кинотеатрда махсус томошобин бўлди! Бироқ,
президентнинг "Аватар” ҳақидаги фикрлари сир тутиляпти!