
Уругвай-Ўзбекистон ўйини ўз якунига етди. Афсуски, учрашувда вакилларимиз мағлубиятга учрашди-0:2
Ўйнин дебюти тенг курашлар остида ўтди. Жамоалар дастлабки дақиқаларни
бир-бирларини ўрганиш билан ўтказишди. Лекин, номинал мезбонлар ярим
ҳимоячиси Алварез шу дақиқаларда ҳам жуда фаол ўйин кўрсатди.
Вакилларимиздан эса ўша одатий етакчилар фаол ўйнашди.
20-дақиқада эса Уругвай термаси жиддий йўқотишга учради. Мураббий ўзини
ёмон ҳис қилгани учун сардор Веласкезни алмаштиришга мажбур бўлди.
27-дақиқада яна ўша Алварез жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб,
яхши зарба берди. Аммо Ғанишер Холмуродов тўпни ушлаб олишга муваффақ
бўлди. Ҳимояда ҳаракат қилаётган термамиз, охир-оқибат панд ейишди.
29-дақиқада жарима майдончасида тўпни қабул қилиб олган Чарамони
"нуқта"дан зарба бериб ҳисобни очди-1:0.
Шундан сўнг, ўзбекистонлик ўсмирлар ҳам анча фаоллашиб қолишди.
35-дақиқада қарши ҳужумдан вакилларимиз унумли фойдаланишлари мумкин
эди, аммо, сўнгги пас бироз ноаниқ чиқди. Шунданг сўнг, Собирхўжаевнинг
ажойиб зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборишга
эришди."Иккинчи қават"дан узатилаётган тўпларни уругвайликлар осонлик
билан эгаллаб олишмоқда. Биринчи бўлимнинг сўнгги 10 дақиқаси тўлиқ
ўсмирларимиз устунлигида ўтди. Афсуски, биринчи тайм Уругвайни
устунлиги билан якунига етди-1:0!
Иккинчи бўлим кутилганидек Ўзбекистон устунлигида бошланди. 52-дақиқада
уругвайликлар яна ўша Алварез ижросида хавфли ҳужум уюштиришга
эришишди, аммо, зарба бироз ноаниқ чиқди. 58-дақиқада Аббосбек рақиб
футболчиларини ортда қолдирди, аммо, зарба жуда ноаниқ чиқди.
62-дақиқада уругвайлик футболчи Холмуродовни доғда қолдира олмади.
64-дақиқада яна марказий ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг Агирре
орадаги фарқни оширди. Шундан сўнг Канобрада ҳам яхши имконият вужудга
келди. Ўзбекистонликлар эмас, аксинча, уругвайликлар босимни
оширишмоқда. Вакилларимизда эса бу дақиқаларда деярли имконият вужудга
келмади.71-дақиқада узоқ масофадан берилган зарбани Куберо осонлик
билан эгаллаб олди. 75-дақиқада Убайдуллаев жарима майдончаси ичида
Мендезга нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам пеналти белгилади.
Жабрланувчи берган зарбани эса дарвозабонимиз бартараф этишга муваффақ
бўлди. Шундан сўнг, Ўзбекистон яна бор эътиборини ҳужумга қаратди ва
ҳимоямизда пала-партишликлар юзага кела бошлади. Ўйинни сўнгги
дақиқаларида Ёрбеков жарима майдончасига ёриб кирди, аммо, зарба бера
олмади. Шундан сўнг, Жасурбек Ҳакимов ҳам гол уриши мумкин эди, лекин,
Жасурбек дарвозабонни хатосидан сўнг тўпга ета олмади. Кейинчалик,
имкониятлар бўлган бўлсада, ҳисобни ўзгартиришни иложиси бўлмади.
Уругвай-Ўзбекистон-2:0 (1:0)
Голлар: Чарамони (29), Агуирре(64).
Амалга оширилмаган пеналти: Мендез (76, дарвозабон)
Ҳакамлар: Неант Алиум (Камерун), Жибрил Камара (Сенегал), Фелисиан Кабанда (Руанда)
Уругвай:
Куберо, Веласкез (Канобра, 20), Силва, Морейра, Пайс, Алварез
(Мендез,73), Агуирре, Варела, Чарамони (Хебер, 62), Родригез, Фуриа.
Ўзбекистон:
Холмуродов, Раҳмонов, Мансуров, Убайдуллаев Мирабдуллаев, Собирхўжаев,
Холмуродов (Ҳакимов, 65), Махситалиев, Давлатов (Жўрабоев, 76), Муротов
(Ёрбеков, 61), Ҳакимов
Огоҳлантиришлар: Чарамони (38), Варела (46), Родригез (89) - Убайдуллаев (75)
Нима бўлганда ҳам, ушбу терма жамоа билан ҳар бир мухлис фахрланса арзийди!
|