1.Шакар – депрессиядан даъво.
Лекин у узоққа чўзилмайди. Уч қошиқ шакар қўшилган бир стакан сув, ҳақиқатан ҳам антидепрессион таъсир кўрсатиши мумкин, лекин қисқагина вақтга холос – бу бахт ярим соатдан кўп чўзилмайди. Бу, шакар организм хазинасидаги мия бардамлигини таъминловчи, В1 витаминини камайтириши билан боғлиқ. Бу витамин қанчалик кам бўлса, уйқусираш, депрессия, тез чарчаш, мушакларнинг бўшаш эҳтимоли юқори бўлади.
2. Шакар, ҳеч қандай фойдали моддаларга эга эмас.
Тоза оқ шакарга келсак, ростан ҳам шунақа. Барча тозаланган махсулотлар каби. Унинг жигарранг акаси эса, соғлиққа фойдали бўлган, минераллар (калий, натрий, кальций, фосфор, темир), ўсимлик толаларга бой.
3. Шакар ўрнини босувчи моддалар эса, шакарга нисбатан унчалик зарарли эмас.
Ҳа дан кўра, йўқ бўлса керак. Кўпинча, шакар ўрнини босувчи асос сифатида аспартам (аспаркам таблеткалари билан адаштирманг) – ген-модификацияланган модда. Унинг таъсир илиш механизми, ширинликларга бўлган рецепторлар сезувчанлигини кучайтиришга боғлиқ. Ва шакардан фарқли минимум каллорийга эга бўлсада, унинг орқасида зарарлигини исботловчи қалингина китоб бор. Ушбу фикр тарафдорлари, биринчидан, аспартам иштахани очиради (ширин ичимликни ичиб туриб, чанқоқ босилмайдиган туйғу кимга нотаниш), иккинчидан, у бошқа ген-модификацияланган моддалар каби, канцероген хусусиятларига эга эканлигини (бу каламушлар устидан ўтказилган тажрибаларда исботланган, инсонга унинг зарарлиги исботланмаган, лекин шамол бўлмаса, дарахт учи қимирламайди деб айтадиларку) исботловчи тадқиқотларга таянадилар. У 30 С ҳароратида парчаланади ва канцерогенларни пайдо қилади.
4. Шоколод ширин, лекин зарарли.
Бу ширинликни ёқтирганлар бахтига, у бунчалик зарар эмас.лекин ҳар қайси шоколад ҳам фойдали эмас, фақатгина аччиғи. Унинг таркибида мавжуд бўлган антиоксидантлар туфайли (айниқса эса – полифенол), бу маҳсулот эркин радикалларнинг вайрона таъсиридан томирларни ҳимоя қилади. Бундан ташқари, шоколадга какаодан келиб тушган флавоноидлар, қон айланишини бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликларга олиб келувчи, қондаги тромбларларни бузиб қон айланишини яхшилайди. Шоколадларнинг бошқа хиллари эса – витамин, клетчатка ва минерал моддалардан халос этилган калориялар манбаси. Аммо, жигар ранг дорини ортиқча истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки у шакар диабети касаллигини келтириб чиқариши ва оқибатида эса семиртириши мумкин, яқин келажакда эса бу кийимларингизни ўзгартиришингизга мажбур қилади. Шоколаднинг ҳавфсиз дозаси – кунига 25 г.
5. Шоколадда кофеин кўп бўлади.
Ҳақиқатда эса, шоколаднинг бир плиткасида атиги 30 мг кофеин бор. Бир пиёла кофеда эса – 180 мг, чойда ундан ҳам кўп. Бундан келиб чиқадики, бир пиёла кофедан олаётган тетиклаштирувчи таъсирни олиш учун, камида 6 плитка шоколад ейиш керак.
6. Ширинлик – озуқанинг калорийга энг бой қисми.
Йўқ. Овқатланишнинг калорияга энг бой қисми – ёғлар. 1 г углеводларни парчалашда 4 та калория ҳосил бўлади, 1 г ёғлардан эса 9тадан ошиқ калория ҳосил бўлади. Шунинг учун, озмоқчи бўлсангиз, авваламбор, ёғларни ейишни камайтиринг.
7. Ширинликлардан ҳуснбузарлар пайдо бўлади.
Йўқ. Ҳусунбузарлар муаммоси фақатгина эндокрин системаси билан боғлиқ. Агар аёл организмдаги буйрак устки безлари кўп миқдорда андрогенларни (эркак жинсий гормонлари) ишлаб чиқарса, ёғ безлари кучлироқ ишлашни бошлайди ва углевод алмашиш кескин бузилади. Уни тиклаш учун, шакардан воз кечиш керак. Фақатгина шу сабабдан – ширинлик ҳуснбузарликларни келтириб чиқарганлиги учун эмас. Лекин истиснолар ҳам бўлади – шоколадни хазм қила олмайдиган одамлар. Уларда ҳеч қандай эндокринология муаммоларисиз ҳуснбузарликлар кўринишидаги аллергия пайдо бўлиши мумкин.
8. Умуман ширинлик емаслик фойдали.
Йўқ. Маҳсулотларни истеъмол қилиш меъёрларига кўра, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар нисбати кундаги рационда 1:1:4 бўлиши лозим. Углеводларнинг 10%ни шакар, асал кўринишида тушиши мумкин. Яъни инсон ширинлик, шу жумладан шакарни ҳам ейиши керак. Унинг ёрдамида кундалик энергия эҳтиёжининг 10%ни ўрнини қоплаши керак. Кунига 70 г шакар ейиш зарарсиздир.