PAYSHANBA, 2025.06.26, 16:17
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: биби  
Sahih hadislar!
MαhdιДата: SHANBA, 2012.04.21, 11:13 | Сообщение # 1
Группа: Удаленные





Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят, айтадиларки: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида эдик. Шунда эгнида кимхоб билан тугмаланган-қадалган яшил ридо (кийган) саҳроийлардан бўлган бир киши келиб: «Огоҳ бўлинг, мана бу соҳибларингиз, дарҳақиқат, ҳар бир чавандоз-оқсуякни ерга урди. (Ровий): Ҳар бир чавандоз-оқсуякни ерга уриб, ҳар бир қўйчивон-ялангоёқни кўтар-кўтар қилишни истайди, (демоқчи бўлди), деди. (Ровий) деди: «Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ёқасидан олиб: «Эгнингда ақл юргизмайдиганларнинг кийимини кўрмаганимдамиди», дедилар. Сўнг айтдиларки: «Аллоҳнинг пайғамбари Нуҳга ўлим ҳозир бўлганида ўғлига шундай деди: «Мен сенга васият қилиб:
Икки ишга буюраман ва икки ишдан қайтараман:
Сени: «Ла илаҳа иллаллоҳ»га буюраман. Етти осмон ва етти ер тарозининг бир палласига ва «Ла илаҳа иллаллоҳ» яна бир палласига қўйилса, «Ла илаҳа иллаллоҳ» уларни босади (оғир келади). Агар етти осмон ва етти ер мустаҳкам бир ҳалқа бўлса, «Ла илаҳа иллаллоҳ» уларни бўлиб-синдириб ташлайди.
(Сени яна) «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ» (Аллоҳга мақтов айтиб, Уни барча айбу-нуқсонлардан поклайман, деб айтиш)га (буюраман). Чунки у ҳар бир нарсанинг дуоси бўлиб, у сабабли махлуқотлар ризқланади.
Сени ширк ва кибрдан қайтараман».
«Эй Росулуллоҳ! Ширкни ҳоп билдик. Кибр нима у? Биронтамизни чиройли пояфзали ва ушбу пояфзални икки чиройли боғичи бўлишими?», дейилди.
«Йўқ», дедилар.
«У (кибр) биронтамизни тақиб юрадиган зеб-зийнати бўлишими?», деди.
«Йўқ», дедилар.
«Кибр унда биронтамизни минадиган ҳайвони бўлишими?», деди.
«Йўқ», дедилар.
«Унда (кибр) биронтамизни дўстлари бўлиб, улар унинг ҳузурида ўтиришларими?», деди.
«Йўқ», дедилар.
«Эй Росулуллоҳ! Унда кибр нима у?», дейилди.
«Ҳақни назар-писанд қилмаслик ва одамларни ҳақоратлаш», дедилар» (Имом Аҳмад «Муснад» (6583), Бухорий «Адаб ал-Муфрад» (548), Баззор (2998-3069), «Силсила ас-Соҳиҳа» (134)га қаранг).
 
ALEBABAДата: DUSHANBA, 2012.04.23, 10:29 | Сообщение # 2
Группа: Удаленные





Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам айтдилар кимки мени номимда мен айтмаган сузни яни хадисни росуллуллох айтди деб одамларга оргатса узига жаханнамдан жой танлаб олсин деганлар. Шунинг учун дослар хадис айтканда эхтиёт болелик.
 
ALEBABAДата: DUSHANBA, 2012.04.23, 10:30 | Сообщение # 3
Группа: Удаленные





Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам айтдилар кимки мени номимда мен айтмаган сузни яни хадисни росуллуллох айтди деб одамларга оргатса узига жаханнамдан жой танлаб олсин деганлар. Шунинг учун дослар хадис айтканда эхтиёт болелик.
 
ALEBABAДата: DUSHANBA, 2012.04.23, 10:30 | Сообщение # 4
Группа: Удаленные





Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам айтдилар кимки мени номимда мен айтмаган сузни яни хадисни росуллуллох айтди деб одамларга оргатса узига жаханнамдан жой танлаб олсин деганлар. Шунинг учун дослар хадис айтканда эхтиёт болелик.
 
ALEBABAДата: DUSHANBA, 2012.04.23, 10:31 | Сообщение # 5
Группа: Удаленные





Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам айтдилар кимки мени номимда мен айтмаган сузни яни хадисни росуллуллох айтди деб одамларга оргатса узига жаханнамдан жой танлаб олсин деганлар. Шунинг учун дослар хадис айтканда эхтиёт болелик.
 
☺☻๑♣←OYBEK→♣๑☻☺Дата: MUBORAK JUMA, 2013.03.29, 06:39 | Сообщение # 6
Группа: Удаленные





Raxmat
 
shaxriyor0007Дата: YAKSHANBA, 2013.03.31, 19:11 | Сообщение # 7
Группа: Удаленные





rahmat
 
_markof_Дата: MUBORAK JUMA, 2014.01.03, 05:05 | Сообщение # 8
Tajribali
Группа: FAOL
Сообщений: 574
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: OFLAYN
qoil
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
Хостинг от uCoz