MUBORAK JUMA, 2025.06.27, 03:10
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 4 из 4
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
Модератор форума: GAVHAR  
Ота-онага oq бўлиш
_MAFIYA_Дата: YAKSHANBA, 2013.05.12, 21:04 | Сообщение # 76
Группа: Удаленные





5. Ота-онанинг қариликдаги баъзи ишларига ғаши келиши, ҳолатларидан жирканиши. Умуман олганда, уларга тик боқиншинг ўзи мункар амалдир. Отяга тик боқишлик одоб-ахлоқ китобларида қаттиқ қораланган.
6. Уларга иш буюриш. Хусусан, она ожиз, касал ёки жуда қари бўлса, уйни супуриш, таом тайёрлаш ёки кийимларни ювиш каби амалларни буюриш мумкин эмас. Аммо она бу ишларни қилишга ожиз бўлмасдан, ўзи хоҳлаб қилса, у ҳолда она ҳаққига дуо қилиш ва унга шукрлар айтиш ўринлидир.
7. Она тайёрлаган таомии танқид қилиш. Ушбу мункар амалии яна икки тарафлама изоҳлаш мумкин. Биринчидан, таомни айблаш мумкии эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч качон таомдан айб қидирмаганлар. Таом у кишига ёқса, истеъмол қилганлар, ёқмаса, емай куявергаилар. Иккинчидан, бу амал онага нисбатаи одобсизликни билдиради ва унинг дилини оғритади.
8. Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик. Баъзи ўғиллар уйни тартибга келтириш ёки овқат тайёрлашда ота-оналарига кўмаклашишни шахсиятларига тўғри келмайдиган иш деб ҳисоблайдилар. Оналари уй юмушлари билан қийналаётганликларини кўратуриб, ёрдам бермайдиган қизларимиз ҳам йўқ эмас. Аллоҳ уларни ҳидоятга бошласин.
9. Ота-она гапираётганларида юзни буриштириш, уларга қулоқ солмаслик, сўзларини бўлиш, уларии ёлғончига чиқариш ёки улар билан гап талашиш, баҳслашиш каби номаъқулчиликлар қилиш. Бу амаллар ота-она қадрини туширувчи ва шаънини таҳқирловчи амаллар ҳисобланади.
10. Уларнинг раъйларига эътиборсизлик билан қараш. Баъзилар ота-оналари билан маслаҳатлашмайдилар. Кайси ишни қилмасинлар, улар билан фикрлашмайдилар. Ишга кириш ёки бўшаш, бирор каттароқ нарса сотиб олиш еки сотиш, дўстлари билан бирор жойга бориш каби масалаларда ота-оналаридан изн сўрашмайди, маслаҳатлашшимайди.
11. Ота-она ҳузурида ака-укалар, аҳли аёл ёки бошкалар билан жанжаллашиш. Баъзилар оила аъзоларидан бирортаси айб иш қилган бўлса, ота-оналари ҳузурида уни койишади. Бу иш, шубҳасиз, ота-онани безовта қиладиган, кўнгилларини оғритадиган ишдир.
12. Одамлар олдида ота-онасини ёмонлаш, уларнинг айбларини муҳокама қилиб, обрўларини тўкиш. Баъзилар ўз ишларида ёки ўқишларида муваффакиятсизликка учрасалар, "ота-онам мен учун фалон ишни қилиб бермади» ёки «ота-онам мени эрка ўстирган, ҳаётимни, келажагимни бузган", деб омадсизликларшш ота-оналари билан боғлайдилар.
13. Ота-онасини сўкиш, лаънатлаш. Бу ҳолатда ота-онасига қарата сўкиниш, ота-она йўклигида уларни сўкиш ёки бировнинг ота-онасини сўкиш (бунда ўз ота-онасини сўккан бўлади) каби ишлар мункар амаллардан ҳисобланади.
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Гуноҳи кабиралардан бири киши ўз ота-онасини сўкишидир." У кишидан сўрадилар: "Одам ўз ота-онасини ҳам сўкадими?" Расулуллоҳ айтдилар: "Ҳа! Бировнинг отасини сўкса, ўз отасини сўкибди, онасини сўкса, ўз онасини сўкибди!" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
14. Уйга беъмани филмлар, қимор ўйинлари, беҳаё суратлар ва шуларга ўхшаш шахсни маънан бузадигаи нарсаларни олиб келиш. Зеро, бу нарсалар ака-укалар, оила аъзоларнинг тўғри йўлдан адашишларига олиб келади.
Бундан эса кўпроқ ота-оналар жабр кўради.
15. Ота-она ҳузурида сигарет чекиш, шовқин-суронли мусиқа тинглаш каби номаъқул ишларни қилиш. Буларнинг барчаси ота-онага нисбатан ҳаёсизликка далолат қилади.
16. Қабиҳ, пасткаш ишлар қилиш орқали ота-онани шарманда этиш. Масалан, фарзанд бирорта жиноят, ноҳакдик орқали шарманда бўлса ёки қамалса, у, шубҳасиз, ота-онасига оқ бўлган ҳисобланади. Чунки унинг бу иши ота-онасига ғам-қайғу олиб қелади ва уларнинг бошини хам қилади.
17. Ота-онасини ортиқча харажатга қўйиш. Масалан, қарз олиб, қайтаришини отасига қолдириш ёки бирор жиноят қилиб, жаримасини ота-онасига юклаш.
18. Уйга кеч келиш. Чунки бундай ҳолларда ота-она фарзандидан хавотирга тушади ва безовта бўлади. Чунки уйда бошқа одам бўлмаса, ота-она унинг хизматларига эҳтиёж сезади.
19. Ортиқча нарсаларни талаб қилиш билан ота-онани қийин аҳволга солиб қўйиш. Баъзилар ота-оналари камхарж, қўли калта бўлсалар ҳам, улардан қимматбаҳо кийимлар олиб беришларини, уйлантириб қўйишларини, янги уй қуриб беришларини сўраб қистайдилар.
20. Аҳли аёлини ота-онасидан устун қўйиш. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, ўғил аёлидан ота-онасининг хизматларини қилишни сўрайди. Агар улар орасида келишмовчилик содир бўлса, хотиннинг ёнини олади ва бу билаи ота-онасини мулзам қилади. Ота-она ҳузурида аёлига зиёда ширин сўзлар айтиш ҳам мумкин эмас. Чунки ота-онага айтилмаган ширин сўзлар хотинга айтилса, хотин улардан устун кўрилган бўлади.
21. Ота-онанинг унга эҳтиёжи бўлиб турганида, улардан алоҳида яшаш. Бундай ҳолатлар кўпшша ўғил катта ёшга етиб мустақил равишда пул топа бошлагач, содир бўлади ва бу иш ўғилнинг ота-онага меҳри камаяётганлигидаи дарак беради. Аммо оилада бир неча фарзанд бўлиб, тўнғич ўғиллар уйланганидан сўнг шароит алоҳида туришни тақозо қилса, бу бошқа масала.
22. Ота-онанинг номини тилга олишдан ёки уларнинг фарзанди бўлганидан уялиш. Бу оқ бўлиишинг энг катта аломатларидаи ҳисобланади. Шундай фарзандлар борки, бирор ижтимоий даража ёки каттароқ мансабга кўтарилсалар, уйида ота-онасинииг эскича кўриишнидан хижолат бўлади, юз ўгиради. Ҳатто, шундайлар бўладики, бирор кишини: "Уйингдаги анави чол ким?" деб савол бериб қолса, "Хизматкор", деб жавоб беради.
Яна баъзи фарзандлар мажлис, банкетларда ота-онасининг исмларини тилга олинишдан ор қиладилар! Бу нарса, шубҳасиз, пастлик, ақлсизлик, ғурурсизлик ва бадбахтлиқдан далолат беради.
23. Уларга ўшқириш, қўл кўтариш. Бу иш фақатгина қалби тош, раҳм ва уят, мардлик ва мурувватдан холи бўлган кимсаларнииг қўлидан келади.
24. Ожиз ва эътиборга муҳтож пайтларида уларни ташлаб қўйиш. Бу иш ўта кетган аблаҳлиқдир. Шубҳасиз, бу ишни қилган кишига ҳеч қандай яхшилик йўқ.
25. Бирор айб иш қилиб қўйсалар, уларга ёрдам бермасдан, юз ўгириш. Бу жудаям нотўғри иш. Чунки ота-онага яхшилик қилиш вожиб, гарчи улар кофир бўлсалар ҳам. Шундай экан, баъзи бир нуқсонлик мусулмон ота-онага яхшилик қилмаслигини қандай изоҳлаш мумкин?!
26. Уларга хасислик ва бахиллик қилши, Ота-онага бахиллик қилиб, уларга ҳеч нарса бермайдиган инсоилар ҳам бор.
27. Ота-онага миннат қилиш ва қилган хизматларини санаш. Баъзилар ота-онасига яхшилик қиладилар, бироқ миннат қилиб, уларини дилларини оғритадилар ва қилган яхшиликлариии йўққа. чикарадилар,
28. Ота-онасининг нарсасидан ўғирлаш. Бу иш икки гуноҳи бор: ўғирлик ва оқ бўлиш. Баъзи кимсалар бирор нарсага муҳтож бўлиб қолсалар, ота-онасининг қарилиги ёки ғафлатидан фойдаланиб уларнинг нарсаларидаи ўғирлаб оладилар.
Ота-онасини алдаб уларни пул, ер ёки шу каби нарсаларни беришга мажбур қилиш ҳам ўғриликка киради. Ҳатто қарзга олса ҳам, ниятини яширмаслиги керак.
29. Ота-онасининг олдида нолиш ва бўлар-бўлмас дардларини тўкиб-солиш. Бу ҳол оқ бўлшпнинг эиг сезилмайдиган туридандир. Чунки ота-она айниқса, она фарзандининг дардига шерик бўлади, фарзанд қийналса, у ҳам қийналади.
30. Ота-она изнисиз хорижга кетиш. Айрим фарзандлар зарур бўлмаса ҳам, ота-она изн бермаса ҳам, саёҳат килишни истаб қолади. Бу эса ота-онанинг ҳасратига, фарзанддан хавотир олишига сабаб бўлади. Отаси ёки онаси вафот этгудек бўлса, сўнгги дамларда ҳам узоқдалиги сабаб ёнларида бўлолмайди. Аммо хорижга кетиш зарур бўлиб, ота-онаниг розилиги олинса, у ҳолда мумкин.
31. Уларнинг ўлимини тилаш. Айрим фарзандлар, агар ота-онаси бой бўлса, меросга эга бўлиш учун, агар камбағал ёки касал бўлса, улардан қутулиш учун ота-онасининг тезроқ ўлишини истайди. Бу истакни гарчи уларга билдирмасада, ҳар бир иш Аллоҳ таолога аёндир, бўйнига оқ бўлганлик гуноҳи ёзилаверади.
32. Уларни ўлдириш. Фарзанд бу гуноҳ билаи бутунлай бадбахт бўлади. Жахд, ғазаб устида, мастликда, мерос умидида ва шу каби ҳолатларда ота-онасини ўлдириб қўйса, шак-шубҳасиз, бадбахт ва оқ бўлади.
Бу ишнииг ўта қабиҳ, оқибатни расво қиладиган жирканч амаллигинии ҳар биримиз тасаввур қила оламиз. Аллоҳнинг ўзи асрасин!
Юқорида оқ бўлишнинг баъзи аломат ва кўриниш-ларини санаб ўтдик. Бу амаллар ақл эгаларига ярашмайдиган, солиҳ ва тақводор кишилар ҳазар қиладиган ёмон ва тубан ишлардир.
Шундай экан, оқ бўлишдан, унинг азоби ва ёмонлигидан йироқ юрайлик, Зеро, ота-онасига оқ бўлгач, хорликка юз тутиб, азобларга гирифтор бўлган одамларни кўп кўрганмиз, эшитганмиз.

Оқ бўлиш сабаблари

Ота-онага оқ бўлишга олиб келадиган сабаблар кўп, улар қуйидагилар:

1. Жаҳл. У ҳалок қилувчи касаллик. Жаҳлдор одам ўзига душман. Агар фарзанд жахл қилса, жаҳли уни яхшилиқдан йироклаштириб, тез ва осон оқ бўлишига олиб келади.
2. Ёмон тарбия. Агар ота-она фарзандларини тақво, яхшилик ва меҳр асосида тарбияламасалар, бу нарса кейинчалик улариинг ўзбошимча ва осий бўлишларига олиб келади.
3. Масъулиятсизлик. Ота-она фарзандларига бир нарсани ўргатиб, ўзлари шунга амал килмасалар ёки тескарисини қилсалар, бу ҳам фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатади.
4. Фарзандлар билан ёмон суҳбатлашиш. Бу нарса уларни бузадиган ва оқ бўлишига олиб келадиган амал бўлиб, ота-онанинт фарзандлар тарбиясидаги ўрнини заифлаштиради.
5. Ота-онанинг ўз ота-онасига оқ бўлиши. Бу оқ бўлшига олиб келадиган энг катта сабаблардан биридир. Зеро, ота-онасига оқ бўлган одам фарзандларининг оқ бўлиши билан жазо тортади. Бу ўринда икки нақлни келтирмоқчимиз: «Қуш уясида кўрганини қилади»; «Кайтар дунё».
6. Талоқдан сўнг ҳам ота ва онанинг ўзаро ёмонлик йўлига ўтишлари. Шундай ота-оналар борки, агар улар ажрашсалар ва уларнинг талоғи яхшиликча амалга ошмаса, Аллоҳга тақво килмайдилар. Балки, фарзандларини бир-бирига қайрай бошлайдилар. Фарзандлар онасининг олдига борса, она отани ёмонлайди ва болаларини отасининг асабига тегишга чакиради, Болалар отасининг олдига борсалар ҳам, шу аҳвол. Натижада, болалар иккаловига ҳам осий бўлади.
7. Болаларни ажратиш, яъни, бирини биридан устун кўйиш. Бу нарса фарзандларнинг бир-бирини ёмон кўришига, ораларида адоват руҳи уйғонишига сабаб бўлади. Ўз-ўзидан улар ота-она билан ҳам ҳамфикр бўла олмайдилар.
8. Қалби торлик. Баъзи фарзандларнинг жуда қалби тор бўлади, хонадондаги ҳеч кимнинг хатосини кечирмайди. Масалан, агар биров ойнани синдириб қўйса, мебель бузилса, шу арзимас воқеага ҳам тутоқиб кетади. Ҳатто баъзи ҳолларда аразлаб, бошқа жойга кетиб ҳам колади. Бу эса, ота-онани безовта қилади, дилларини оғритади.
Шунингдек, баъзи фарзандлар ота-оналарининг буйруқларини ёмон кўрадилар. Айниқса, агар улар қаттиққўл бўлсалар.
9. Ота-онанинг фарзандларнинг яхшилик қилишга кам ундашлари ва уларга кўмаклашмасликлари. Айрим ота-оналар фарзандларинипг яхши амаллариии қўллаб-қувватламайдилар ва уларни шижоатлантирмайдилар. Ота-она учун вожиб бўлган амаллардан бири эса, фарзандларида яхши ишларга ҳаракатни кўрганларида, уларга кўмаклашишдир. Агар ота-она уларни қўлламаса, дуо қилмаса ёки умуман ёрдам бермаса, фарзандлар ҳам жонига тегиб, кам яхшилик қиладилар ёки умуман қилмай қўядилар.
10. Аҳли аёлининг хулқи ёмонлиги. Агар эркак киши Аллоҳдан қўрқмайдиган, ўзбошимча ва хулқи ёмон аёлга уйланса, бундан ёмони йўқ. Бундай аёл эрининг бошига чиқиб олгач, ўзига эркин ҳаракат ва оилада ҳукмронлик ўрнатиш мақсадида эрини ота-онасининг сўзига кирмасликка ёки умуман уйдан чиқариб юборишга мажбур қилади, қариндошларига қайравди.
11. Ота-онанинг касаллигини ёки ғамларини сезмаслик. Баъзи ўғиллар оталаридан, қизлар эса оналаридаи ҳол-аҳвол сўраб турмайдилар. Натижада, ҳатто ота-она бирор жойга кетиб қолишса ёки бунданда ёмонроқ нарса содир бўлса ҳам, эътиборсиз қолаверадилар.

Хўш, нима қилиш керак?

Юқорида ота-оналаримизнинг ҳақлари улуғ экани, уларга яхшилик қилишимиз, оқ бўлишдан сақланишимиз лозимлиги, оқ бўлишнинг аломатлари ва кўринишлари, таърифи ва сабабларига тўхталиб ўтдик.
Шундай экан, уларга оқ бўлишнинг даҳшатли азобларидан сакланайлик, ақл билан иш юритайлик, уларга яхшилик қилишга шошилайлик ва Аллоҳ ҳузуридаги чексиз ажрга эга бўлайлик.
Энди эса, ота-оналаримизга яхшилик қилиш учуи риоя этишимиз зарур бўлган одоб қоидалари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Балки шу одобларга риоя қилсак, улар олдидаги қарзимизнинг бир қисмини бўлса ҳам, узиб, Аллоҳ бизга вожиб қилган амалларнинг баъзиларини адо этармиз.
Аллоҳнинг розилигини умид қиламиз, қалбимизни очишини, ҳаётимизии ширин айлашини, ишларимизни осонлаштиришини вз умримизии баракотли қилишини тилаймиз.
1. Ота-онага итоат қилиш, уларга осий бўлишдан четланиш. Ҳар бир мусулмон киши учун ота-онага итоат қилиш ва уларга осийлик қилишдан сақланиш вожибдир. Бошқа ҳар қандай одамнинг буйруғидан олдии ота-онанинг буйруғини (агар улар Аллоҳга ва Расулига осий бўлишга буюрмасалар) бажариш лозимдир. Фақатгина аёл киши ота-онасининг буйруғидан олдин, аввало, эрининг амрини бажариш керак.
2. Уларга эҳсон қилиш. Сўз билан, амал билан, умуман эҳсоннинг барча турлари билан ота-онага яхшилик қилинади.
3. Камсуқумлик. Уларнинг ҳузурларида тавозеъ билан, ўзини паст тутиб юриш лозим.
4. Уларни бақиришга мажбур килмаслик. Яъни, улар билаи мулойим, ширинсўз бўлиб, асабларига тегмасдан, овозни кўтармасдан гашташиш керак.
5. Уларга қулоқ солиш. Яъни, улар гапирсалар, эътибор билан қулоқ гутиш, гапларини бўлмаслик ёки гап талашмаслик, уларга гап қайтармаслик ва ҳеч қачон уларни ёлғонга чиқармаслик шарт.
6. Уларнинг буйруқларидан хурсанд бўлиш, аччиқланмаслик ва уф тортмаслик лрзим.
7 Уларга нисбатан юзи очиқлик бўлиш. Яъни, уларнинг ҳузурларига очиқ юз билан, шодон ҳолда, юзни буриштирмасдан, пешонани тириштирмасдан кирилади.
8. Уларни суйиш ва меҳр кўрсатиш. Аввал салом бериш, иложи бўлса, қўлларидан ўпиш, ўрнидан туриб жой бериш, овқатга улардан олдин қўл узатмаслик, бирор жойга бирга борсалар, эрталаб орқаларида, кеч-қурун агар йўл ёмон бўлса, олдларида юриш лозим. Агар йўл текис бўлса, ортларидан юрилади.
9. Уларнииг ҳузурларида одоб ва эҳтиром билан ўтириш. Яъни, оёқни узатмасдан, қаҳқаҳа отмасдан, чўзилиб ётмасдан, уларга манзур чиройли кийимлар кийган ҳолда, сигарет чекиш каби одобсизликлардан тийилиб тийилиб ўтирилади.
10. Бирор хизмат ёки совғани миннат қилмаслик. Зеро, миннат амални бекор қилади ва бу энг ёмон хулқлардан саналади.
Фарзанд ота-онага қўлидан келганини бериши, унииг арзиамас эканидан, ундан ҳам кўпроғини беришга имконияти йўқдигидан узр сўраши керак.
11. Аввал онанинг ҳаққини бериш. Биз риоя килишимиз зарур бўлган амаллардан бири аввал оналаримизнинг ҳаққини бериш, уларга оталаримиздан қўра кўпроқ эҳсон қилишдир.
12. Уларга ёрдамлашиш. Ота-онасининг ишлаётганлариии кўриб, уларга кўмаклашмай туриш ярашмайди.
13. Уларни безовта қилмаслик. Яъни, безовта қилишнинг барча турлари - ухлаётганларида безовта килиш, шовқин-сурон кўтариш, ёмон хабар билан безовта қилиш ва ҳоказолардан четланиш лозим.
14. Уларнинг олдида баҳсу мунозаралардан четланиш. Яъни, ака-ука, оила аъзолар билан муаммоларни умуман уларнииг кўзларидаи узоқроқ жойда ҳал қилиш керак.
15. Улар чақирганларида, дарҳол «лаббай» деб жавоб бериш. Баъзи фарзандлар отаси ёки онаси чақирса, эшитмаганга олади. Бу ҳол кўпроқ бир иш бидан машғул бўлиб турган пайтда кузатилади.
16. Болаларни бобо, бувиларига яхшилик қшишга ундаш. Яъни, уларга ўрнак бўлиш, фарзандлари билан ота-онаси орасидаги алоқани мустаҳкамлаш,
17. Ота-онани яраштириб қўйиш. Ота-она хафалашиб қолганларида яраштириб қўйиш ва улар турли фикрда бўлсалар, бир фикрга келтиришга ҳаракат қшгиш фарзандларнинг вазифасидир.
18. Хузурларига кираётгаида изн сўраш. Баъзан ота ёки она ҳеч ким кўрмаслигини хоҳлайдиган ҳолатда бўладилар. Шунинг учун уларнинг ҳузурларига доимо изн сўраб кириш лозим.
19. Уларга доимо Аллоҳни эслатиш. Яъни, уларга диний масалаларда билмаганларини ўргатиш, уларни маъруф-яхши амалларга чакириб, мункар-ёмон ишлардан қайтариш (агар улар бирор маъсиятни қилаётган бўлсалар), бу ишларнинг барчасини мулойимлик, босиқлик, сабр билаи бажариш лозим.
20. Бирор ишни бошаш олдида улардан рухсат сўраш ёки уларга маълум қилиш. Яъни, дўстлар билан бирор жойга боряёттанда, бошқа шаҳарга ўқишга кетаётганда, ёки алоҳида яшашга қарор қилганда улардан изн сўраб, рози бўлсалар, кейин қилиш керак.
21. Уларнинг обрўларини муҳофаза қилиш. Яъни, фақат яхши одамлар билан алоқада бўлиб, ёмонлардан узоқ юриб, шубҳали жойлар ва ишлардан йироқ бўлиш.
22. Ота-онани айблаш ва жеркишдан сақланиш. Агар ота-она тарафидан ўтмшида фарзандни норози қиладиган бирор амал содир этилгаи бўлса, масалан, яхши тарбия бермаган бўлсалар, уларни айбламаслик.
23. Айтмасалар ҳам, уларни хурсанд қиладиган ишлар қилиб туриш. Масалан, ака-ука, қариндошлардан хабар олиш, уйни таъмирлаш, экинларга қараш, ҳадялар бериб туриш ва яна шу каби кўнгилларига қувонч олиб кирадиган амалларни қилиш.
24. Улариинг табиатларини тушуниш. Ота-она жаҳлдор ёки қаттиққўл бўлса ёхуд фарзандга ёқмайдиган табиатга эга бўлсалар, фарзанд уларни тушуна билиши ва тўғри муомала қилиши керак.
25. Тирикликларида уларнинг ҳақларига кўп дуо ва истиғфорлар қилиш.
26. Уларга вафотларидан сўнг ҳам яхшилик қилиш. Ота-онанинг ҳакқи улуғлиги ва Парвардигорнинг раҳмати кенг эканига далиллардан бири ота-онани яхшилик қилиш уларнинг вафотларидан сўнг ҳам тўхтамаслигидир. Шундай одамлар учрайдики, ота-онаси ҳаётлигида уларнинг ҳакларига риоя қилишмайди-да, удар вафот топишгач, бармоқларини тишлаб қоладилар, "Қанийди, ота-онам тирик бўлса, ҳамма яхшиликни уларга қилардим", деб афсусланадилар. Бироқ бундай ҳолларда мусулмон киши тақдирга тан бериб, ўтган ишга саловот айтган ҳолда, ота-онасига вафотларидаи кейин ҳам яхшилик қилавериши керак. Яъни, фарзандлардан қуйидаги амаллар талаб қилинади:

— солиҳ банда бўлиш;
— ота-оналарк ҳаққига дуо-истиғфорлар айтиш;
— ота-онасининг қариндош-уруғ, дўсту биродарлари билан алоқани узмаслик;
— уларнинг ваъда-васиятларини бажариш;
— уларга содиқ бўлиш.

Ота-оналаримиз учун бажаришимиз зарур бўлган баъзи вазифа ва одоблар мана шулардан иборат.

(давоми бор)
 
Fast-ForWarDДата: PAYSHANBA, 2014.04.10, 18:37 | Сообщение # 77
Группа: Удаленные





Juda yomon
 
  • Страница 4 из 4
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
Поиск:

2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
Хостинг от uCoz