А АББОС (а.)- қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади.
АБДУЛАЗИЗ (а.) - иззат ва куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛАЗИМ (а.) - буюк Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛВАЛИ (а.) - дўст, мададкор Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛВАҲҲОБ (а.)- барча учун ўз неъматларини текин ато этувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛВОҲИД (а.)- битта, ягона, танҳо бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛЖАББОР (а.) - бандаларнинг ишларини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛЖАЛИЛ (а.)- барча жиҳатдан мукаммал ва гўзал улуғ Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛЛАТИФ (а.)- лутфу эҳсон, чексиз марҳаматлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛАҲАД (а.)- якка-ягона бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛКАРИМ (а.)- карим қилувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, авф этувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛЛОҲ (а.)- Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛМАЛИК (а.)- подшоҳ Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛФАТТОҲ (а.) - раҳмат хазиналарини очувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛХОЛИҚ (а.)- яратувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҚАҲҲОР (а.)- барчани бўйсўндирувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҚОДИР (а.)- ҳамма нарсага қодир бўлган, куч қудрат соҳиби Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҒАФУР (а.) - бандаларинннг гуноҳларини яшириб, жазо бермай турувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҒАФФОР (а.) - бандаларининг хато ва гуноҳларини кечирувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҒАНИ (а.)- ҳеч нарсага эҳгиёжсиз, бой Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҲАЙ (а.)- абадий тирик Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҲАМИД (а.)- ҳамиша, доимо ҳамду санога, мақговга сазовор бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҲАКИМ (а.) - ҳикмат ва чексиз билимлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҲАФИЗ (а.)- ўз панохдда сақловчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУРРАЗЗОҚ (а.) - барча тирик мавжудодга ризқ берувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУРРАУФ (а.)- ўта меҳрибон, раҳмати кенг Аллоҳнинг бандаси.
АБДУРРАШИД (а.)- барча ишлари тўғри чиқувчи Аллоҳнинг бавдаси.
АБДУРРАҲИЙМ (а.) - раҳмли Аллоҳнинг бандаси.
АБДУРРАҲМОН (а.) - ўта меҳрибон Аллоҳнинг бандаси.
АБДУССАМАД (а.)- ҳожатбарор Аллоҳнинг бандаси.
АБРОР (а.)- покиза, яхши хулқ-атвор эгаси.
АДОЛАТ (а.) - одиллик.
АЗАМАТ (а.)- улуғ, қудратли.
АКБАР (а.)- буюк, улур.
АКМАЛ (а.) - энг етук, энг мукаммал.
АКРАМ (а.)- карамли, сахий
АЛИ (а.)- олий, энг юксак.
АЛИШЕР (а.-ф.т.)- шердек қудратли, жасур, довюрак бола. Алидек куч-қудрат ва ақл-заковат эгаси бўлсин.
АМИР (а.)- ҳукм қилувчи, ҳукмдор, йўлбошчи.
АНБАР (а.) - ёқимли, хушбўй, ажойиб ҳидли.
АНВАР (а.)- нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола.
АРСЛОН (а.)- шер, шердек қудратли, довюрак, қўрқмас бўлсин.
АСАД (а.) — Шер. Асад ойида туғилган бола ёки Шердек кудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин.
АСАДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг шери ёки Аллоҳнинг шердек қудратли, довюрак, жасур бандаси.
АСАЛ (а.) - асалдек ширин, севимли қиз.
АСОМИДДИН (а.)- диннинг кўмаги, ёрдами, мадади.
АЪЗАМ (а.)- энг буюк.
АҲМАД (а.) - Аллоҳга олқиш ва ҳамду санолар айтувчи, олқишга сазовор, мақтовга лойиқ.
АҲРОР (а.)- меҳру мурувватли, мархаматли.
Б
БАДРИДДИН (а.) - диннинг тўлин ойи.
БАРНО (ф.т.) - келишган, чиройли.
БАСАНДА (ф.т.) - оилада кетма-кет қизлар туғилса, энди етарли бўлди, энди киз бола тугидиши тўхтасин, деган маънода ушбу исм қўйилган.
БАХТИЁР (ф.т.) - бахт-саодат, қувонч ёр бўлсин.
БАҲОДИР (ф.т.) - ботир, куч-қудратли.
БАҲОР (ф.т.) - баҳорда туғилган фарзанд ёки ҳаётда баҳордек гўзал, чиройли, файзли бўлсин.
БАҲРИДДИН (а.) - диннинг нури, шуьласи.
БАҲРОМ (ф.т.) — Миррих (Марс) сайёрасининг номи бўлиб, у қадимдан бахт ва саодат тимсоли сифатида тараннум этилган, шу билан бир қаторда қадимги эрон шоҳларидан бири бўлган Баҳромга хам нисбат берилиб, куч-қудрат соҳиби бўлсин, деган маънода хам ушбу ном болага берилган.
БЕКЗОД (ўзб-ф.т.) - беклар авлодидан бўлган бола ёки бек фарзанди, боласи.
БЕКМУРОД (ўзб-а.) - беклар авлодидан бўлган бола улгайиб, орзу мақсадига етсин.
БЕРДИМУРОД (ўзб-а,) - Аллоҳ бизга ўғил ато килиб, орзу мақсадимизга етказди еки Аллоҳ берган бола вояга етиб, мурод-мақсадига эришсин.
БЕҲЗОД (ф.т.)- яхши саодатли кунда туғилган, яхши аслзода бола.
БЕҲРУЗ (ф.т.)- бахт-саодатли кунда туғилган бола.
БИБИХОЛ (ўзб-ф.т.) - хол билан туғилган, эътиборли аслзода қиз.
БИНАФША (ўзб.)- бинафшадек нафосатли, сулув, кўркам
БОБУР (ўзб.)- йўлбарс.
БОЗОР (ф.т.) - бозор куни туғилган бола.
БОЙМУРОД(ўзб-а.) - бой-бадавлат бола, улғайиб орзу муродига етсин.
БОЙҚОБИЛ (ўзб-а.)- эс-ҳушли, ақлли, мўмин-қобил бола, улғайиб бой-бадавлат бўлсин.
БОЛТА (ўзб.)- киндиги болта билан кесилган бола ёки болтадек кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин.
БОТИР(ўзб-мўг.) - мард, паҳлавон, довюрак, жасур.
БЎРИ (ўзб.)- туғилганда тиши мавжуд бўлған бола.
В
ВАФО (а.) - вафоли, садоқатли, содиқ.
ВОСИЛ (а.) - висолга етишган.
Г
ГАВҲАР (ф.т.) - гавҳардек қимматли, бебаҳо, асл, зебо қиз.
ГАВҲАРШОД(ф.т.) - гавҳардек бебаҳо, қимматли, қадрли, қувноқ, шоду хуррам зебо қиз.
ГУЛАНДОМ (ф.т.) - гулбадан, нозик, гўзал қиз.
ГУЛАСАЛ (ф.т-а.) - гулдек чиройли, нафис, асалдек ширин, тотли, севимли қиз.
ГУЛЖАМОЛ (ф.т-а.) - ҳусни жамоли гуддек зебо қиз.
ГУЛЖАҲОН (ф.т.)- жаҳоннинг гулдек гўзал кизи.
ГУЛНОЗ (ф.т.) - гулдек нозик ва нозли гўзал киз.
ГУЛРУҲ (ф.т.) - юзи гулдек гўзал қиз.
ГУЛЧЕҲРА (ф.т.) - гулюзли, чиройли қиз.
ГУЛШАН (ф.т.) - ҳаёти гулзордек файзу тароватли бўлсин.
ГУЛШОД (ф.т.) - гулдек гўзал, сулув, шоду хуррам
ГЎЗАЛ (ўзб.) - зебо, сулув, чиройли
Д
ДАВЛАТ (а.) - давлатманд, бой, саодатли, толеи порлоқ бўлсин.
ДАВРОН (а.) - даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин.
ДИЛАФРЎЗ (ф.т.) - кўнгилни ёритувчи, қалбни қувончга тўлдирувчи зебо қиз.
ДИЛБАР (ф.т.) - кўнгилни олувчи, суюкли, гўзал.
ДИЛМУРОД (ф.т-а.) - дилдаги муродга, орзуга етказган бола.
ДИЛНАВОЗ (ф.т.) - дилни эркаловчи, кўнгилга завқу шавқ бағишловчи севимли зебо қиз.
ДИЛНОЗ (ф.т.) - нозик қалб соҳиби.
ДИЛОВАР (ф.т.) - жасур, қўрқмас, довюрак, шижоатли.
ДИЛОРО (ф.т.) - кўнгилни безовчи, дилга оро берувчи қиз.
ДИЛОРОМ (ф.т.) - дилга ором берувчи, кўнгилга таскин
ва ҳузур-халоват бахш этувчи.
ДИЛРАБО (ф.т.) - кўнгилни жалб қилувчи, дилни тортувчи, суюкли, гўзал қиз.
ДИЛШОД (ф.т.) - дили шод бўлиб юрсин ёки қалбларга севинч, шоду хуррамлик бахш этган бола.
ДУРДОНА (а-ф.т.) - инжу, дур донасидек бебаҳо, қадрли, чиройли қиз.